Рустам Миннихонов Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад

Татаристон раиси “ИННОПРОМ.Марказий Осиё” кўргазмасида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди, дея хабар берди раис матбуот хизмати.
Тошкентда 28-30 апрель кунлари “ИННОПРОМ.Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади. Мазкур кўргазмада иштирок этиш мақсадида Татаристон раиси Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
“Ташрифдан асосий мақсад – “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, форум арафасида Татаристон раиси Бухоро, Навоий ва Тошкентдаги бир қатор объектларгаташриф буюради.
Москва саноат компаниялари Ўзбекистонда ўз салоҳиятини намойиш этади