ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Келаси йил Қозоғистонда Ўзбекистон тиббиёти кунларини ўтказилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ербол Оспанов билан учрашди. Унда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Қуйидаги масаллар кўриб чиқилди:
Оролбўйи аҳолиси саломатлик ҳолатини биргаликда ўрганиш;
2025 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ва 2026 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон тиббиёти кунларини ўтказиш;
фармацевтика ва тиббий туризмни ривожлантириш;
кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 10 йилга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик дастури ижроси таҳлил қилинди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат аҳолиси саломатлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган ҳамкорликни давом эттириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга келишиб олишди.