Бадиий гимнастика: Тахмина Икромова Жаҳон кубоги босқичида олтин медалга эга чиқди

Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида Тахмина Икромова олтин медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Тошкент мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди.
Тахмина Икромова кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, гуруҳ машқида қатнашган ўзбекистонлик спортчилар Эвелина Атальянс, Мафтуна Зоирова, Аделя Файзулина, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлишди.
Тахмина Икромова обошла Олимпийскую чемпионку в многоборье
Ғолиблар:
Яккалик, кўпкураш: олтин - Тахмина Икромова (Ўзбекистон), кумуш - Даря Варфоломеев (Германия), бронза - Лилиана Левинска (Польша).
Гуруҳ машқи, кўпкураш: Польша (олтин), Ўзбекистон (кумуш), Хитой (бронза).
Айтилишича, бугун алоҳида машқлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.