Рим папаси Францискнинг дафн маросими ўтказилди

Эрталаб Авлиё Пётр майдонида тантанали дафн маросими бўлиб ўтди, унга 250 минг киши гувоҳ бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Рим папаси Франциск Римдаги Санта-Мария-Маджоре базиликасида дафн қилинди, деб хабар берди Муқаддас Тахт матбуот хизмати.
“Соат 13:00 да (Тошкент вақти билан 16:00) Рим папасини дафн этиш маросими бошланди. Маросим кардинал-камерленго раислигидаги “Ordo Exsequiarum Romani Pontificis” (“Рим папасининг дафн маросими тўғрисида”ги ҳужжат – таҳр.) қоидаларига мувофиқ Литургия маросимлари хизматининг тегишли билдиришномасида кўрсатилган шахслар ва қариндошлар иштирокида ўтказилди ва 13:30 да (Тошкент вақти билан 16:30) якунланди”, - дейилади хабарда.
Прощание и похороны папы римского Франциска в Ватикане
Ўз васиятномасида Франциск ер даражасидаги оддий, безаксиз қабрга дафн қилишларини сўраган. У кўпчиликдан фарқли ўлароқ, ўзининг дафн жойи сифатида Авлиё Пётр соборини эмас, балки Санта-Мария-Маджоре базиликасини танлаган.
Прощание и похороны папы римского Франциска в Ватикане
Эрталаб Авлиё Пётр майдонида тантанали дафн маросими бўлиб ўтди, унга 250 минг киши гувоҳ бўлди. Литургиядан сўнг, Рим папасининг жасадини кўтариб Рим кўчалари бўйлаб юришди. Шаҳарда Франциск билан хайрлашиш учун 150 минг киши чиқди.
Тадбирда давлатлар ва халқаро ташкилотлардан 160 дан ортиқ делегациялар иштирок этди. Дафн маросимида Россия томонидан маданият вазири Ольга Любимова қатнашди.
Прощание и похороны папы римского Франциска в Ватикане
Рим папаси Франциск душанба куни эрталаб 88 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига сурункали касалликлар фонида инсульт сабаб бўлган. У 2013 йил мартидан буён католик черковига раҳбарлик қилиб келарди.
Мирзиёев Рим Папасининг вафоти муносабати билан бутун католик аҳлига ҳамдардлик изҳор этди