Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Кремль Путин ва Уиткофф учрашуви тафсилотларини ошкор қилди

Томонлар Россия ва Украина вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф кеча, 25 апрель куни Кремлда музокара ўтказди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Музокараларда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этди.
Владимир Путин ва Оқ уй раҳбарининг махсус вакили Россия ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишмади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига.
“Йўқ”, - деди суҳбатдош тегишли саволга жавоб бериб.
Ушаковга кўра, учрашув уч соат давом этди ҳамда конструктив ва фойдали характерга эга бўлди. Томонлар Россия ва Украина вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, музокаралар нафақат можарони ҳал қилиш, балки бошқа халқаро масалалар бўйича ҳам Москва ва Вашингтон позицияларини янада яқинлаштириш имконини берди. Россия ва АҚШ мулоқотни давом эттиради, дея қўшимча қилди президент ёрдамчиси.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатиш режаси маълум бўлди