Ўзбекистон илк маротаба ESKATOда Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди

ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши янги аъзолари учун сайловлар ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Бангкок шаҳрида жойлашган БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Ижтимоий ва иқтисодий комиссияси (UN ESCAP)нинг 81-йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ESKATOга аъзо 53 та давлат, ассоциялашган аъзолар ва халқаро ташкилотлардан жами 900 нафарга яқин иштирокчи қатнашяпти.
Узбекистан избран в Руководящий совет Азиатско-Тихоокеанского центра по информационно-коммуникационным технологиям для развития
Вазирлар даражасида ташкил этилган тадбир “Осиё ва Тинч океанида ҳеч кимни ортда қолдирмасдан, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби ва унинг БРМга эришиш учун барқарор, инклюзив, илмий ва далилларга асосланган ечимларни илгари суриш” мавзусига бағишланди.
Ўзбекистон тадбирда ESKATOдаги Доимий вакил даражасида иштирок этди.
Сессия доирасида 22-23 апрель кунлари ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши янги аъзолари учун сайловлар ўтказилди.
Сайлов натижаларига кўра, илк маротаба Ўзбекистон (Рақамли технологиялар вазирлиги) 2025-2028 йиллар учун Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши аъзоси сифатида сайланди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ESCAP ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи