ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Москва яқинидаги Балашиха шаҳридаги портлашда Бош штаб Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлди, дея хабар берди Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко.
“Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлган”, — деди у.
Балашиха шаҳрида Нестеров кўчасидаги 2-уй яқинида "Волксваген Гольф" автомобили портлаб кетди. Мавжуд маълумотларга кўра, у ерда қўлбола портловчи қурилма ишга туширилган, дея қўшимча қилди Петренко.
Терговчилар томонидан қотиллик ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Воқеа жойида терговчилар, суд-тиббиёт экспертлари, экспертлар ва тезкор ходимлардан иборат гуруҳ ишламоқда.