Uzcosmos: туркий давлатлар сунъий йўлдош учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Uzcosmos: сунъий йўлдошининг двигатель қисмини ўзбекистонлик муҳандислар ясаши кўзда тутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Туркий давлатлар ҳамкорликдаги сунъий йўлдошни учиришга тайёрланмоқда, дея хабар берди Uzcosmos агентлиги ахборот хизмати.
Айни кунларда Озарбайжонда "Space Technology Conference-2025" анжумани бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир 2022 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган.
Тюркские государства готовятся к запуску совместного спутника
Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзолари хусусан, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мамлакатлар Венгрия ва Туркманистон космик агентликлари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Томонлар қуйидаги масалаларни муҳокама қилишди:
космик соҳадаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантириш;
технологиялар трансферини жадаллаштириш ва бу борада тажриба алмашиш;
фазони тинч мақсадларда тадқиқ этиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш;
биргаликда космик қурилмаларни ишлаб чиқиш.
Тюркские государства готовятся к запуску совместного спутника
“Муҳокамалар давомида Туркий давлатлар томонидан яратилиши режалаштирилаётган кубсат туридаги қўшма сунъий йўлдош лойиҳасининг айни вақтдаги босқичлари, унда Uzcosmos вакилларининг иштироки ҳақида сўз борди. Белгиланган режага кўра, ушбу сунъий йўлдошининг двигатель қисми ўзбекистонлик муҳандислар томонидан ясалиши кўзда тутилаётгани қайд этилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Шунингдек, Uzcosmos вакиллари ТДТга аъзо давлатлар ўртасида мини сунъий йўлдош қурилмаларини ясаш ва уларнинг синов парвозларини амалга оширишга хизмат қилувчи “CanSat” мусобақасини ўтказиш таклифини ҳам илгари суришди.
Тюркские государства готовятся к запуску совместного спутника

“Бу минтақа ёшларининг космик технологиялар, астронавтика ва муҳандисликка бўлган қизиқишни янада орттириш, уларнинг бу борадаги ташаббус ҳамда ихтироларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади”, — дейилади хабарда.

Йиғилишда Озарбайжон томони ТДТга аъзо давлатлар фуқаролари ва кузатувчилари учун “Виртуал космик академия” ва геоахборот тизими бўйича ўқув дастурларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди. Бу лойиҳалар орқали фуқароларга космик фаолиятни янада кенгроқ тушунтириш, ёшларни айни соҳага қизиқтириш ва уларнинг бу борадаги ғоялари билан яқиндан танишиш имкониятини беради.

“Uzcosmos вакиллари таклифига биноан ТДТга аъзо давлатлар космик агентликлари раҳбарларининг бешинчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказилишига келишилди”, — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда STC2026 космик технологиялар конференцияси бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистонда космик соҳанинг жадал ривожланишини бевосита кўриш, ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва инновация руҳини ҳис қилиш учун ноёб имконият яратади.
"Ўзбеккосмос" ҳозирча космонавтлар учиришни режалаштирмаяпти