Матбуот маркази

"Тошкент кўпчилик учун ватанга айланди" — Вячеслав Никонов

Россия Давлат думаси халқаро ишлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг айтишича, ўзбек аскарлари фронтда жанг қилиб, қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Тошкент кўп сонли одамларнинг ватанига айланди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси халқаро ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Вячеслав Никонов маълум қилди.
Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида сўзга чиққан Вячеслав Никонов ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.
“Мен ўз асарларимда Россиянинг Европа қисмидан эвакуация қандай амалга оширилгани, Ўзбекистон ўйнаган роли ҳақида кўп ёзганман. Тошкент бутун Совет Иттифоқидан жуда кўп қочқинларни қабул қиладиган жойга айланди", — деди Вячеслав Никонов Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази иштирокида бўлиб ўтган Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ўзбек аскарлари фронтда жанг қилиб, қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган. Улар орасида Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ҳам бор.
Вячеслав Никонов 5-9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ юбилей ассамблеясининг аҳамиятини ҳам юқори баҳолади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Ўзбекистон аскарларининг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида архив маълумотлари эълон қилинди