Самарқандлик ветеринария талабалари Санкт-Петербургда амалиёт ўтайди

Санкт-Петербург давлат ветеринария университети ва Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўртасида мемарандум имзоланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Самарқандлик ветеринария талабалари Санкт-Петербургда амалиёт ўтайди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Санкт-Петербург давлат ветеринария университети ректори профессор Кирилл Племяшов бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига ташриф буюрди.
Студенты-ветеринары из Самарканда пройдут стажировку в Санкт-Петербурге
Меҳмонлар университет фаолияти, илмий изланишлари билан танишиб, мавжуд ўқув ва илмий лабораториялар, виварий, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш инкубаторини кўздан кечирди.
Кирилл Племяшовга Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессори фахрий унвони берилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик меморандумини имзолашди.
Студенты-ветеринары из Самарканда пройдут стажировку в Санкт-Петербурге
“Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, янги ўқув йилидаёқ биз талабалар ва аспирантларни Санкт-Петербургга “ветеринария-санитария экспертизаси” йўналиши бўйича олти ойлик малака оширишга юборамиз. Ушбу мутахассислик бугунги кунда жуда долзарбдир, чунки ушбу соҳа мутахассислари ҳайвонлардан одамларга ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар орқали юқадиган юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш билан шуғулланади. Ўқитувчиларимиз ва лаборантларимиз ҳам Санкт-Петербург университетида ўз малакаларини оширишади”, — деди Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети халқаро алоқалар бўйича проректори Одил Очилов.
Студенты-ветеринары из Самарканда пройдут стажировку в Санкт-Петербурге
Икки университет ректорлари ҳам Самарқанд ва Санкт-Петербургда талабаларнинг ёзги оромгоҳларини ташкил этишга келишиб олишди.
Бугунги кунда Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети дунёнинг 93 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган, улардан 20 тадан ортиғи Россия университетидир.