TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
"Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган", — дейилади хабарда.
Музокараларда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.