ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўтган оқшом Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборида маҳаллий православ насронийлар Пасха байрамини нишонлашди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугун бутун дунё православ насронийлари Пасхани нишонламоқда. Одат бўйича ушбу байрам якшанба куни тонгда черковларда бўлиб ўтадиган ибодат билан бошланади.
Пасха – Православ насронийларининг энг улуғ байрами ҳисобланади. Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, ушбу кунда Исо Масиҳ ўлмидан 40 кун ўтиб қайта тирилган.
Рамзий маънода ушбу кун сотқинлик, жоҳиллик устидан қозонилган ғалаба куни ҳисобланади. Ушбу кун черковларда ўтказилаётган ибодатлар ҳам байрамона руҳда бўлиб ўтади. Насронийлар бир-бирларини “Христос воскрес” деган сўзлар ва юзларида қувонч билан қарши олишади.