ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Пасха байрами бизга севги ва умид, яхшилик ва адолатга ишонч бағишлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Пасха байрами муносабати билан Кремль сайтида эълон қилинган табригида маълум қилинди.
"Улуғ Пасха байрами бизга севги ва умид, эзгулик ва адолатга ишонч бағишлайди, бизни мустаҳкам маънавий ва ахлоқий идеаллар атрофида бирлаштиради", — таъкидлади Россия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳар доимгидек бугунги кунда ҳам рус православ черкови ва бошқа насроний конфессиялари одамлар ўртасида ижтимоий тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда катта, илҳомлантирувчи рол ўйнамоқда.
Россия Федерацияси раҳбари диний ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, оммавий ватанпарварлик, хайрия ва маърифий ташаббусларни амалга оширишга қаратилган диний ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари, албатта, энг самимий эътирофга лойиқ.