ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг аноним юқори лавозимли амалдорига таяниб, The Washington Post газетаси хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бугун Римда тўрт соатдан ортиқ давом этган музокараларнинг иккинчи раунди давомида биз тўғридан-тўғри ва билвосита муҳокамаларимизда жуда яхши ютуқларга эришдик”, — дейилади мақолада.
Эрон ташқи ишлар вазирининг шанба куни хабар беришича, музокараларнинг учинчи раунди 26 апрель куни, техник гуруҳларнинг экспертлар даражасидаги учрашуви эса 23 апрель, чоршанба куни Ўмонда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ОАВга кўра, бўлиб ўтган музокараларда томонлар Теҳроннинг тинч ядровий энергетикани ривожлантириш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда, Эронни ядровий қурол яратиш ниятидан озод қилиш ва санкцияларни тўлиқ олиб ташлашни кафолатлайдиган адолатли, доимий келишувга эришиш учун кейинги босқичга ўтишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтами, 12 апрель куни Уммонда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ўртасидаги билвосита музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтган.