Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Курск вилоятида Олешняни озод қилди

“Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари давомида Курск вилоятидаги Олешня аҳоли пунктини озод қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. “Шимол” қўшинлар гуруҳи жангчилари Курск вилоятидаги Олешня аҳоли пунктини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари давомида Курск вилоятидаги Олешня аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳарбийлар Горнал ҳудудида Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадаси ва бир ҳужум полкига зарба берди. Авиация, дронлар ва артиллерия душманнинг Суми вилоятидаги Водолаги, Кровное, Садки, Юнаковка ва Яблоновка аҳоли пунктлари ҳудудидаги ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Ушбу ҳудуддаги жангларда душман 75 170 дан ортиқ одам ва 411 танкни йўқотган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги Журавкани озод қилди