TOШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бу йил қуввати 65 мегаватт бўлган 1 минг 185 та микро ГЭС барпо этилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасидаги вазифалар ижроси ва янги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.
Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе выполнения задач в сфере энергетики и реализации новых проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқариш 30 фоиз кўпайиб, 81,5 миллиард киловатт соатга етди.
2035 йилда Ўзбекистонда электр истеъмоли 121 миллиард киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. 2030 йилга бориб, жами генерацияда “яшил” энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.
2025-2026 йилларда умумий қуввати 167 мегаватт бўлган 2 983 та микро ГЭС барпо этиш белгиланган. Ушбу лойиҳалар натижасида 500 миллион киловатт соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади, 151 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади. Қурилиш даврида 1 200 нафар, лойиҳалар ишга тушганидан кейин 520 нафар фуқаро ишли бўлади.
Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе выполнения задач в сфере энергетики и реализации новых проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тақдимотда энергетика вазири жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, бу йил қуввати 65 мегаватт бўлган 1 минг 185 та микро ГЭС барпо этилади. Уларнинг аксарияти тадбиркорлар томонидан ишга туширилади.
Келгусида атом энергияси ҳам базавий манбалардан бирига айланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станцияси қуриш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. “Ўзатом” агентлиги раҳбари шу борадаги музокаралар ва келишувлар, лойиҳанинг бориши юзасидан ахборот берди.
Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе выполнения задач в сфере энергетики и реализации новых проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Режадаги иншоотларни ўз вақтида ишга тушириб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўшимча энергия билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.