Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК: нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Соҳадаги долзарб масалалар, жумладан, ЕОИИ корхоналари ўртасидаги ҳамкорликдаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи “Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларда нефть ва газ ускуналари ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида” қўшма давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Давра суҳбати Евроосиё нефть ва газ форуми доирасида ўтказилди.
Унда соҳадаги долзарб масалалар, жумладан, ЕОИИ корхоналари ўртасидаги ҳамкорликдаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
ЕИК саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Виталий Вовк нефть-газ машинасозлиги Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор тармоқларидан бири эканлигини таъкидлади.
Комиссия вакили саноат кооперацияси лойиҳаларини молиялаштириш бўйича янги восита муваффақиятли ишга туширилганини ҳисобга олиб, кооперация алоқаларини ривожлантиришни фаоллаштиришни таклиф қилди.
“Комиссия ЕИК Кенгаши тавсияси лойиҳасини ишлаб чиқди, бу Иттифоқ мамлакатларига нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда саноат кооперациясини молиялаштиришнинг янги механизмидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга ёрдам беради”, — дея хулоса қилди Виталий Вовк.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ болалар ва ўсмирлар учун маҳсулотлар хавфсизлигини кучайтирмоқчи