Хоккей: Ўзбекистон терма жамоаси Арманистондаги турнирда Эронни мағлуб этди

Хоккейчилар Эрон дарвозасига жавобсиз 20 та шайба йўллашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик хоккейчилар Арманистонда бўлиб ўтаётган мусобақада Эрон дарвозасига жавобсиз 20 та шайба йўллашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур учрашувини ўтказди. Эронга қарши майдонга чиққан йигитлар йирик 20:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
В Армении продолжаются матчи чемпионата мира по хоккею среди команд IV дивизиона.
“Хоккейчиларимиз Эрон дарвозасига жавобсиз 20 та шайба йўллашди”, — дейилади хабарда.
В Армении продолжаются матчи чемпионата мира по хоккею среди команд IV дивизиона.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи тур учрашувида Ўзбекистон Кувайт жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган эди. Иккинчи турда Арманистон хоккейчилари Ўзбекистон терма жамоаси билан тўқнаш келиб, ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон 4-турда Индонезия, 5-турда эса Малайзия жамоалари билан беллашади.