Танзила Нарбаева МДҲ ПА тадбирларида иштирок этади — дастур

Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари раҳбарлари Санкт-Петербургда йиғилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг (МДҲ ПА) баҳорги сессияси тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда МДҲ ПА хабар берди.
Бугун Санкт-Петербургда МДҲ ПА Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир МДҲ ПА Кенгаши раиси, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко бошчилигида ўтказилади.
Иштирокчилар:
Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Сагиба Гафарова;
Арманистон Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси Ален Симонян;
Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси Кенгаши раиси Наталья Кочанова;
Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев;
Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши раиси Нурланбек Тургунбек уулу;
Тожикистон Миллий Мажлиси Олий Мажлиси раиси Рустами Эмомали;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева.
Шунингдек, тадбирда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этиши режалаштирилган.
Йиғилиш кун тартибидан қуйидагилар жой олган:
учрашув иштирокчилари МДҲ ПА халқаро кузатувчилари томонидан ўтказилган Беларусь президенти сайлови ва Тожикистондаги парламент сайловлари мониторингини муҳокама қилишади;
МДҲ ПА мукофоти учун диплом лойиҳалари халқаро танлови тўғрисидаги низомни кўриб чиқишади;
МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 2024 йилдаги ишларини сарҳисоб қилади ва бўлажак халқаро саммитларга тайёргарлик мавзусига тўхталади.
Баҳорги сессия доирасида 17 апрель куни “Сунъий интеллект ва янги технологиялардан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашишни ҳуқуқий тартибга солиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбир МДҲ ПА, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳамдўстлик парламентарийлари таҳдидлар манзараси ва сунъий интеллектдан террористик мақсадларда фойдаланишнинг янги усулларини, шунингдек, хавфсизлик ва инновациялар ўртасидаги мувозанатни топишни муҳокама қилади.
Бундан ташқари, қуйидаги қўмита йиғилишлари бўлиб ўтади:
МДҲ ПА ҳузуридаги хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликни уйғунлаштириш ҳамда янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича қўшма комиссия;
МДҲ ПА Мудофаа ва хавфсизлик бўйича доимий комиссияси;
МДҲ ПА Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси.
Шунингдек, 18 апрель куни Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари раҳбарлари, депутатлари ва сенаторлари Пискаревское мемориал қабристонига гул ва гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этади.
МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 58-ялпи мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Шу куни Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийлари ва Ассамблеянинг фахрий меҳмонлари МДҲ ПАнинг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишида иштирок этади.