Сергей Лавров Ўзбекистонга келади — ташрифдан мақсад ва учрашувлар режаси

Сергей Лавровнинг Шавкат Мирзиёев ва Бахтиёр Саидов билан учрашуви режалаштирилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22-23 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашади.

“Тошкентда ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси президенти билан суҳбат, шунингдек, ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири билан батафсил музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, — деди Захарова брифинг чоғида.

Музокараларда асосий эътибор Москва ва Тошкент ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва халқаро ташкилотлар майдонларида ўзаро ҳамкорлик масалаларига қаратилади.