ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалкова раислигида МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили хабар берди.
Москвада бўлиб ўтган мажлисда комиссия томонидан МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилинди.
В Москве прошло заседание Комиссии по правам человека Содружества Независимых Государств
© Правовой департамент Исполнительного комитета СНГ
Йиғилиш аввалида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Комиссия аъзоларига қутлов сўзи билан мурожаат қилди.
“Бу галги йиғилиш Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш арафасида ўтаётгани қувонарлидир. Зеро 2025 йил Ҳамдўстликда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги – Нацизмга қарши курашда тинчлик ва бирдамлик йили деб эълон қилинган”, — деди у.
“Тадбир давомида иштирокчилар МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги совет халқининг Ғалабасининг 80 йиллиги муносабати билан Комиссиянинг баёнотларини қабул қилишди, — дейилади хабарда.
Татьяна Москалькова “Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мақоми тўғрисида”ги намунавий қонуннинг янги таҳрири бўйича таклифларни тақдим этди.
“Намунавий қонун 20 йил аввал қабул қилинган. Бу вақт ичида нафақат Ҳамдўстлик мамлакатлари қонунчилиги, балки инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият амалиёти ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Тинчлик, барқарорлик, инсон ҳуқуқлари кафолатларига янги чақириқ ва таҳдидлар пайдо бўлди. Бундай вазиятда мамлакатларимизда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янгилаш зарурлиги ҳақида савол туғилиши табиий. МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари комиссияси ушбу муаммони ҳал қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузди. Қўшма иш ва намунавий қонун ижодкорлиги дўст давлатларнинг ҳуқуқий позицияларини бирлаштиришга, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича миллий инсон ҳуқуқлари институтларига қўшимча кўрсатмалар беришга имкон беради”, — деди Татьяна Москалькова.
По итогам 4-го заседания Комиссии по правам человека СНГ приняли заявление Комиссии по случаю 30-летия со дня принятия Конвенции СНГ о правах и основных свободах человека.
© Омбудсмен Москалькова Татьяна
Ўзбекистон омбудсмани Феруза Эшматова ёшлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича тематик маъруза тайёрлашнинг бориши ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, кун тартибининг бой ва самарали бўлиши давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлашдан юқори даражада қизиқиши, норматив-ҳуқуқий базани ва амалий ҳамкорликни янада такомиллаштиришга интилишидан далолат беради.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг навбатдаги йиғилишини 2025 йил декабрь ойи бошида Минск шаҳрида ўтказилади.