Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев ҳали ҳам Россия билан музокараларни тақиқлайди — Песков

Песков: шуни унутмаслигимиз керакки, бу Украина президентига ҳужжатлаштирилган тарзда тақиқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Киев Россия билан музокаралар олиб боришни тақиқлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Айтганча, Киев режими ҳали ҳам ҳар қандай музокаралар олиб боришни тақиқлаган. Шуни унутмаслигимиз керакки, бу Украина президентига расмий тарзда тақиқланган", — деди Песков.

2022 йил октябрь ойида Владимир Зеленский Россия раҳбарияти билан музокараларни тақиқловчи фармонни имзолаган эди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддати узайтирилишига муносабат билдираётиб, Киев режими ўзининг беқарор тузилмасини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Журналист Песковдан Кремль Олий Рада умумий ҳарбий ҳолатни сафарбар этиш муддатини узайтириш учун овоз берганини Киев тинч йўлдан боришни, мулоқот йўлига ўтишни истамаслиги, шунчаки ўзининг беқарор тузилмасини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганининг яна бир тасдиғи деб ҳисоблайдими, деб сўради.
“Албатта, Киев режими ўзининг беқарор тузилмасини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Айтганча, аввалги президент Порошенконинг аслида ишлар мана шундай кучли авторитар тенденциялар томон кетаётгани ҳақидаги баёнотини ҳам кўрдик. Бу мутлақо тушунарли", — деди Песков.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина келишуви бўйича тезкор натижаларни кутмаслик керак — Песков