ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида ишсизлар сони камайди, дея хабар берди Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси департаменти матбуот хизмати.
2025 йил февраль ойи ҳолатига кўра, ЕОИИ давлатларининг бандлик хизматларида рўйхатга олинган ишсизлар сони 704,9 минг кишини ташкил этди.
“Ушбу кўрсаткич Иттифоқ давлатларида ишсизлик даражаси 14,8 фоизга (2024 йилнинг шу даврига нисбатан) пасайганини кўрсатади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2024 йил ноябрь ойининг охирига келиб Иттифоқдаги ишсизлик даражаси 18,1 фоизга камайганини маълум қилган эди. Унинг қайд этишича, ишсизлар сони меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 0,7 фоизини ташкил этган. Ўртача ойлик реал иш ҳақи ҳажми доимий равишда ошиб бормоқда.