Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли кучлари ўтган ҳафтада 4 та аҳоли пунктини озод қилди

Россия Қуролли кучлари узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина аэродромлари, дронлар ишлаб чиқариш корхоналари ва хорижий ёлланмалар жойлашган жойларга зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 5-11 апрель кунлари махсус ҳарбий операция ҳудудида тўртта аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Булар Курск вилоятидаги Гуево, Суми вилоятидаги Басовка ва Журавка аҳоли пунктлари, шунингдек, Донецк Халқ Республикасидаги Катериновка аҳоли пункти.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида Россия ҳаво ва денгиз орқали узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан 8 та гуруҳли зарбалар берди. Зарбалар ҳарбий аэродромлар ва ҳарбий-саноат корхоналари инфратузилмаси, учувчисиз аппаратлар йиғиш ва сақлаш майдончалари, қурол-яроғ омборлари, шунингдек, Украина Қуролли тузилмалари ва чет эллик ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш жойларига берилди.
Украина йўқотишлари
Ўтган ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари жами 8,5 мингга яқин аскар (яраланган ва қурбон бўлганлар), 1200 та дрон, 27та JDAM бошқарилувчи авиация бомбаси, HIMARS тизимининг 19 та ракетаси, 9та танк, 10та БТР, 108 та жанговар машина, ва 116 та дала артиллерия қуроллари, 25 та радиоэлектрон кураш воситалари, 23 та дала омборини йўқотди.
Энергетика объектларига зарба бермаслик
Киев режими 18 мартда Путин ва Трампнинг энергетика объектларига зарба бермаслик ҳақидаги келишувидан сўнг ҳам Россия энергетика инфратузилмасига бир томонлама ҳужумларни давом эттириб келмоқда.
Ўтган ҳафта давомида Украина Россиянинг Брянск вилоятидаги “Хвошевская” электр иншооти, Курск вилоятидаги “Мокрушино” электр иншооти, ЛХРдаги “Сватовский” туман электр тармоқлари ҳамда “Рубежная” электр кичик станциясига, шунингдек, Запорожье вилоятидаги “Пологи” кичик станциясига зарба берди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги Журавкани озод қилди