Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўз ишини якунлади — тафсилотлар

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Кеча, 9 апрель куни, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўз ишини якунлади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тарихий Ассамблея Ўзбекистон парламенти мезбонлигида муваффақиятли ўтказилди ва унда 140 та давлатдан 2000 тага яқин делегат, шу жумладан, 740 нафар парламент аъзоси ҳамда 50 тадан ортиқ халқаро ва кузатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 100 нафардан ортиқ парламент спикерлари ва спикер ўринбосарлари иштирок этгани геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайган бир пайтда парламент дипломатияси анъанавий халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутишини кўрсатди.

Ташкентская декларация станет "дорожной картой" для глобального социального развития и справедливости
Парламентларнинг аёл аъзолари Ассамблея иштирокчиларининг 37 фоизидан ортиғини ташкил этди. Бу 2022 йилдан бери Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида аёллар иштирокининг энг юқори кўрсаткичидир.
Ташкентская декларация станет "дорожной картой" для глобального социального развития и справедливости
Ассамблея доирасида 70 тага яқин турли тадбирлар ўтказилиб, уларда гендер тенглик, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқаролар саломатлигини сақлаш, экология ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ассамблеянинг махсус ялпи мажлисидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар Парламентлараро иттифоқ аъзолари томонидан юқори баҳоланди.
Мирзиёев Украина атрофидаги вазият бўйича бошланган музокаралар жараёни ижобий натижа беришига умид билдирди ҳамда Фаластин-Исроил низосини ҳал этишнинг ягона ва адолатли йўли “икки халқ учун икки давлат” тамойилини амалга ошириш эканини таъкидлади. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди. Парламентларнинг илғор ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва "яшил" технологияларга ўтишни рағбатлантириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш этикаси бўйича намунавий қонун ишлаб чиқиш, камбағалликдан чиқиш йўлларини излаш бўйича муҳим вазифалар таъкидлаб ўтилди.
Ассамблеянинг якуний ялпи мажлисида Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси президенти, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга чуқур миннатдорлик билдирди. У ўз нутқида мазкур анжуман нафақат тарихий санани нишонлаш билан аҳамиятли бўлганини, балки парламентлараро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берганини қайд этди.
Ташкентская декларация станет "дорожной картой" для глобального социального развития и справедливости
Якуний ялпи мажлисда Парламентлараро иттифоқнинг президенти Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонг ҳам сўзга чиқиб, Ассамблея дунё парламентларини бир юз эллигинчи марта бир жойда тўплаган тарихий воқеа сифатида ўзининг аҳамиятини намоён этганини, Ўзбекистон томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратилганини ва ташкилий ишлар юқори даражада амалга оширилганини алоҳида эътироф этди.
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси якунида Глобал парламент ҳамжамияти ижтимоий тараққиёт ва адолат йўлида парламент ҳаракатларига бағишланган муҳим ҳужжат – Тошкент декларацияси қабул қилинди. Унда ижтимоий тараққиёт борасидаги саъй-ҳаракатларни янгилаб боришга қаратилган ишлар, мавжуд ва юзага келаётган масалаларга биргаликда ечим топиш зарурияти таъкидланган. Мазкур декларацияда Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясидаги нутқида илгари сурган ташаббуслар қамраб олинган.
Шунингдек, Ассамблеяда иккита муҳим резолюция қабул қилинди: “Фаластинда икки давлатли ечимни илгари суришда парламентларнинг роли” ва “Барқарор ривожланишга қарши қуролли можаролар таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегиялари”.
Ташкентская декларация станет "дорожной картой" для глобального социального развития и справедливости
Парламентлараро иттифоқнинг ассамблеяси Ўзбекистоннинг дунё парламентаризмидаги етакчилигини намоён этди, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг Тошкент декларацияси эса глобал ижтимоий тараққиёт вa адолат учун “йўл харитаси” бўлиб хизмат қилади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Умид қиламизки, Украина бўйича музокаралар ўзининг ижобий натижасини беради – Мирзиёев