Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз режим жорий қилиши мумкин

Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз жорий қилиш орқали маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Ман билан учрашувида маълум бўлди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
“Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан,визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги қайд этилди. Жорий йилда Ханой шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Янги лойиҳаларни илгари суриш учун энергетика, геология, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур тайёрлашга келишиб олинди.
Қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга аҳдлашиб олинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Вьетнам билан бозорга кириш масалаларини муҳокама қилди