“Ўзбекистон — Ғалаба йўлида” тарихий ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Фильм Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистоннинг кўрсатган беқиёс инсонпарварлик ёрдами ҳақида ҳикоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. “Ўзбекистон — Ғалаба йўлида” номли тарихий ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россия кинокомпанияси ҳамкорлигида тасвирга олинмоқда
Картина Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистоннинг кўрсатган беқиёс инсонпарварлик ёрдами ҳақида ҳикоя қилади. Унда Ўзбекистонга эвакуация қилинган минглаб инсонларга ўзбек халқининг кўрсатган бағрикенглиги ҳам акс эттирилади.
Маълум қилинишича, фильм бешта кичик қисмдан иборат бўлади.
Ҳужжатли фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев иштирок этмоқда.
Ўзбекистон халқининг Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси – видео