Ўзбекистоннинг қатор ҳудудлари комплекс ривожлантирилади

2025 йил 1 июлгача ҳудудларнинг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги зоналарга ажратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Ўзбекистоннинг 16 та шаҳар ва туманлари комплекс ривожлантирилади. Президент 1 апрель куни тегишли қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, туман (шаҳар)ларни жадал ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, дастур доирасида ушбу туман (шаҳар)ларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 1 триллион сўм ажратилди.
Бунда қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган:
саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини риожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
инфратузилмани ривожлантириш, “яшил” тамойил ва ёндашувларни ҳамда рақамлаштиришни жорий қилиш;
хизматлар соҳасини ривожлантириш, жумладан креатив индустриялар, туризм ва йўлбўйи инфратуилмаси имкониятларини ишга солиш;
туман (шаҳар)лар марказларида аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учн қулай шароитлар яратиш;
касбга ўқитиш, замонавий ёшлар микроҳудудини ташкил қилиш каби тадбирларни амалга ошириш.
Жадал комплекс ривожлантириш белгилаланган туман ва шаҳарлар қуйидагилар:
1.
Қўнғирот тумани;
2.
Чимбой тумани;
3.
Асака тумани;
4.
Ғиждувон тумани;
5.
Ғаллаорол тумани;
6.
Яккабоғ тумани;
7.
Хатирчи тумани;
8.
Чортоқ тумани;
9.
Булунғур тумани;
10.
Сирдарё тумани;
11.
Денов тумани;
12.
Янгийўл шаҳри;
13.
Қува тумани;
14.
Марғилон шаҳри;
15.
Шовот тумани;
16.
Ҳазорасп тумани.
Қарорга кўра уларда:
- саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7–8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15–17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 4–5 фоизга барқарор ўсиши таъминланади;
- ишсизлик даражасини 4–5 фоизга, камбағаллик даражасини 5–6 фоизга пасайтирилади, бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳри ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади.
2025 йил 1 июлгача туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратилади. Соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари ишлан чиқилади.
Бир ҳафта муддатда дастур доирасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳуқуқий эксперимент тариқасида 2026 йил 1 январгача “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди