Ўзбекистон "Евроосиё" гуруҳининг Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган баёнотини олқишлайди

Гуруҳ аъзолари дунё ҳамжамиятига тарихни сохталаштиришни қоралаш ва бунга йўл қўймаслик чақириғи билан мурожаат қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Ўзбекистон "Евроосиё" гуруҳининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган баёнотини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

“Шу билан бирга, "Евроосиё" гуруҳининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган баёнотини тўла олқишлаймиз”, - деди Мирзиёев.

Парламентлараро иттифоқнинг “Евроосиё” геосиёсий гуруҳи Тошкентдаги иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган баёнот қабул қилди.
Гуруҳ аъзолари дунё ҳамжамиятига тарихни сохталаштиришни қоралаш ва бунга йўл қўймаслик, миллатчилик ва фашистик ҳаракатларни оқлаш ва улуғлашга қарши қатъий курашиш чақириғи билан мурожаат қилди.
Гуруҳ Улуғ Ватан урушида нацизмга қарши курашганлар шарафига ўрнатилган ёдгорликларни қасддан бузиб ташлаш ва таҳқирлаш ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирган. Қатъий равишда ҳар қандай миллат халоскор жангчиларига ўрнанилган ёдгорликларни ҳурмат қилиш ва уларни йўқ қилмасликка чақиради.
Парламентлар ва парламент ташкилотлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда фаол қатнашишга ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чорланади.
Ғалабанинг 80 йиллиги: Ўзбекистон Барнаулдаги тадбирда иштирок этади