“Менинг боғим” лойиҳасининг 2025 йилги мавсуми бошланди

Лойиҳа киритиш босқичи 5–14 апрель кунлари ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. “Очиқ бюджет” порталида 5 апрелдан “Менинг боғим” лойиҳасининг 2025 йилги мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Лойиҳа киритиш босқичи — 5–14 апрель, саралаш босқичи — 15–20 апрель, овоз бериш босқичи — 21–30 апрель кунлари ўтказилади.
Ушбу лойиҳа порталда жамоатчилик фикри асосида яшил боғ ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда молиялаштиришни ўз ичига олган жараёндир.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди