Валентина Матвиенко Тошкентда бўлиб турибди — ташриф дастури

Ташриф доирасида мамлакат раҳбарияти ва Ўзбекистон парламенти вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Тошкентда иш бошлаган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

"Федерация Кенгаши спикери Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг ялпи мажлисида “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги умумий мунозара доирасида нутқ сўзлайди", — дейилади кенгаш матбуот хизмати хабарида.

Ташриф доирасида мамлакат раҳбарияти ва Ўзбекистон парламенти вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.
Шунингдек, Ғалаба куни арафасида Матвиенко Тошкентда уруш фахрийлари ва Ленинград қамалидан жабр чекканлар билан учрашиши режалаштирилган. Улар болалигида Ўзбекистонга эвакуация қилинган ва бу ер улар учун иккинчи уйга айланган.
"Федерация Кенгаши раиси уруш қатнашчилари ва қамалда бўлган фуқароларга “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалларини топширади", — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказилаётган Ассамблеяда 190 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ассамблея доирасида ижтимоий тараққиётга эришишда, адолатли жамиятни барпо этишда парламентлар иштирокни кенгайтириш ва фаоллигини оширишга қаратилган 90 га яқин турли тадбирлар ва дебатлар ташкил этилади.