Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Шимол” гуруҳи Курскда Украинанинг 15 та бригадасини йўқ қилди — манба

Душманнинг умумий йўқотишлари 72 минг кишидан ошади, улардан 22 минг нафари ҳалок бўлган, 50 мингдан ортиғи яраланган, деди агентлик суҳбатдоши.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Курск вилояти ҳудудидаги жанглар давомида Украина Қуролли кучлари 15 та тўлиқ механизациялашган бригада йўқотди, деб хабар берди “Шимол” қўшинлар гуруҳидаги манба РИА Новостига.
“Душманнинг умумий йўқотишлари 72 минг кишидан ошади, улардан 22 минг нафари ҳалок бўлган, 50 мингдан ортиғи яраланган. Бу рақамлар ҳайратланарли”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг тушунтиришича, ҳисоб-китоблар 600 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланган 82-алоҳида ҳаво ҳужуми бригадасидаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларга асосланади.
“Маълум бўлишича, ҳужжатларга кўра, бригаданинг ҳар иккинчи штурмовиги бедарак йўқолган”, - деди манба.
Ҳақиқатда эса, йўқотишлар анча юқори бўлиши мумкин: дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бедарак йўқолганларнинг умумий сони етти мингдан ошади, дея аниқлик киритди гуруҳ вакили.
“Уларнинг баъзилари техникаларда ёқиб юборилган, бошқалари эса фақат парчалар ва қолдиқлар шаклида топилган”, - деди у.
Март ойи бошида рус қўшинлари Курск вилоятида кенг кўламли ҳужумни бошлади ва бир неча кун ичида 1100 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни озод қилди. Умуман олганда, улар Украина Қуролли кучларидан 30 дан ортиқ аҳоли пунктларини, жумладан, вилоят маркази - Суджа шаҳрини қайтариб олдилар.
Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Курск чегара ҳудудидаги жангларда душман 71 940 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 404 та танк ва минглаб бошқа техникалар йўқотган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Николаев вилояти портларини тўсиб қўйди