Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан қатор масалаларни кўриб чиқди

Ўзбекистон ҳудудларида "яшил" энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, коммунал ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ва вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президентининг жорий йил январь ойида БААга амалга оширган ташрифининг тарихий якунлари, натижада икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ҳудудларида "яшил" энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, коммунал ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мирзиёев, шунингдек, Самарқанд иқлим форуми доирасида Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев принял сопредседателя узбекско-саудовского Делового совета, председателя правления компании "ACWA Power" Мухаммада Абунайяна.
Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мирзиёев Ўзбекистоннинг "яшил" энергетика соҳасида стратегик инвестор бўлган "ACWA Power" компанияси билан самарали шериклиги жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Бугунги кунда компания билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард долларга етди.
"Яшил" энергетика, инфратузилма, фармацевтика, иссиқлик ва сув таъминотини модернизация қилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни жадал амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.
Мирзиёев БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбари билан учрашди