Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин ва Трамп яқин вақт ичида телефонда гаплашиши мумкин — ОАВ

Путин ва Трамп суҳбати бўлиб ўтиши мумкин, лекин АҚШда бунга қаршилар ҳам кўп.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида янги суҳбат яқин вақт ичида бўлиб ўтиши мумкин, деб ёзмоқда "Politico" нашри.

"Томонлар "дам олиш кунларидан олдин ёки кейин дарҳол" гаплашиши мумкин", - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, NBC телеканали икки америкалик мулозимга таяниб, АҚШ президентининг яқин доиралари унга Украинада ўт очишни тўлиқ тўхтатишга рози бўлмагунча, Россия президентига қўнғироқ қилмасликни маслаҳат беришаётгани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, манбалар айни дамда икки давлат етакчилари ўртасида телефон қўнғироғи режалаштирилгани йўқлигини, бироқ “Трамп кутилмаганда Путин билан гаплашмоқчи эканлигига қарор қилиши мумкинлиги”ни айтди.
АҚШ ва Россия президентлари 18 март куни суҳбатлашган эди. Ўшанда давлат раҳбарлари Россия ва Украина энерегетика объектларига зарба бермасликка келишиб олишган эди.

Ушбу келишувларга қарамасдан, Киев режими Россиянинг энерегетика объектларига зарба беришда давом этмоқда. Бир неча кун олдин ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти ёрдамчиси Уиткоффга Украина 18 мартдан сўнг зарба берган энергетика объектлари рўйхатини топширган эди.
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин — Песков жавоби