ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида мағлубиятсиз иштирок этишмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кунда рингга кўтарилган уч нафар боксчининг ҳаммаси ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олишди.
-60 кг: Мадияр Данияров - Мишел Балдасси (Италия) 4:1;
-50 кг: Асилбек Жалилов - Нурзат Онгаров (Қозоғистон) 5:0;
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Леонид Бериша (Швейцария) 5:0.
3 апрелга ўтар кечаси терма жамоанинг 4 нафар вакили иштирок этади.
-55 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Николас Павлик (Польша);
-70 кг: Иқболжон Холдоров - Одел Камара (Англия);
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Юри Рейс (Бразилия);
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Робби Гонсалес (АҚШ).