Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланади - харита

Саммит ўтказилиши муносабати билан 3, 4 ва 5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрига кириш чекланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Самарқандда ўтказиладиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
3-4-5 апрель кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобиль илова орқали ҳам кўриш мумкин.
В Самарканде временно закроют подъездные пути к городу
Бу харитага қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин
Бошқарма мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштириганлардан имкон қадар бошқа кунларга қолдиришларини сўрамоқда.