Россиянинг АҚШдаги янги элчиси ўз режаларини маълум қилди

Россиянинг АҚШдаги элчиси Вашингтонга келганидан кейин баёнот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги янги элчиси Александр Дарчиев Вашингтонга етиб борди ва икки томонлама муносабатларнинг муаммолари ва истиқболлари ҳақида ўзининг илк изоҳларини берди, дея хабар берди РИА Новости.
Дипломат Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапириб, нормаллаштириш бўйича ишлар аллақачон олиб борилаётгани ва улар натижаларга эришишга қаратилганини қайд этди.
Элчининг баёнотлари:
икки давлат ўртасидаги ҳамкорликда имкониятлар ойнаси очилди;
биз сўнгги бир неча йил ичида тўпланган муаммоларни ҳал қилишимиз керак: заҳарли меросни, жумладан, санкциялар билан боғлиқ тартибсизликларни тозалаш янада кўпроқ ҳаракат талаб қилади.
Айтилишича, элчи икки давлат ўртасида ҳаво қатновини тиклаш масаласи устида иш олиб боради. Оддий фуқаролар учун виза тартибларини соддалаштиришга интилади. Вашингтон томонидан мусодара қилинган ва Россияга тегишли олтита мулкни қайтариш билан шуғулланади.

“Мамлакатларимиз президентлари Жо Байден жамоаси томонидан самарали равишда узилган давлатлараро алоқаларни тиклаш, Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари фаолиятини нормаллаштириш вазифасини қўйдилар”, — деди элчи Дарчиев.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Россия президенти Владимир Путин Александр Дарчиевни АҚШдаги элчи ва Вашингтондаги Америка давлатлари ташкилотида доимий кузатувчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кремль АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш шартини айтди