Тошкентдан Қозонга янги авиарейслар йўлга қўйилмоқда — жадвал

Парвозлар ҳафтасига икки марта 180 ўринли Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. "Centrum Air" авиакомпанияси 30 март куни Абдулла Тўқай номидаги Қозон халқаро аэропортидан Тошкентга мунтазам парвозлар дастурини очади, дея хабар берди аэропорт матбуот хизмати.
Парвозлар ҳафтасига икки марта 180 ўринли Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Парвоз жадвали (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилган):
чоршанба кунлари: Тошкентдан учиш 07:40 Қозонга етиб келиш 09:20, Қозондан учиш 10:20, Тошкентга етиб келиш 15:35.
якшанба кунлари: Тошкентдан жўнаш соат 06:20 Қозонга етиб келиш 08:00, Қозондан учиш 09:40, Тошкентга етиб келиш 14:35.
Қайд этилишича, парвоз давомийлиги тахминан 3,5 соатга тенг. Парвоз жадвал ўзгариши ҳам мумкин.
"Centrum Air" расмий сайтида чипта нархлари 2 апрель учун 3 млн сўмдан бошланган.