ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия бир неча кундан бери Украинанинг энергетика инфратузилмасига зарба беришдан воз кечмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубинга берган интервьюда айтди.
“Агар Россия томони бир неча кундан бери ўз сўзига содиқ қолаётган бўлса, президент берган сўз ва дарҳол кучга кирган ва дарҳол бажарилган президент буйруғи ҳали ҳам бажарилаётган бўлса, унда Киев режими ҳақида бундай деб бўлмайди”, — деди Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, олдинда Украина атрофидаги вазият бўйича жиддий, машаққатли иш бор.