Мирзиёев футболчи Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди

Футболчи мамлакат раҳбарига “Манчестер Сити” футболкасини совға қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футболчи Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди”, - дейилади хабарда.
Футболчи мамлакат раҳбарига фамилияси ва имзоси туширилган “Манчестер Сити” футболкасини совға қилди.
Суратда Абдуқодир Ҳусановнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ва Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам бор.