ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон вақтинчалик савдо битими лойиҳаси юзасидан қолган барча масалаларни келишиб олди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Москвада ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв ва Мўғулистон бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва ривожланиш вазири Лувсаннямин Гантумур учрашуви бўлиб ўтди.
“Биз самарали музокаралар олиб бордик, улар давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битими лойиҳаси бўйича қолган барча масалаларни батафсил муҳокама қилдик. Мўғулистон билан яқин қўшни ва дўстона давлат сифатида муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган ниятимизни тасдиқлаймиз”, – деди Слепнёв.
ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида вақтинчалик савдо битимини тузиш бўйича музокаралар Олий Евроосиё иқтисодий Кенгашининг 2024 йил 8 майдаги қарорига мувофиқ олиб борилмоқда.
Мўғулистон билан вақтинчалик эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги вақтинчалик битим 3 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳар икки томоннинг божхона божлари камайтириладиган 375 та товарни ўз ичига олади.