МДҲнинг Москвадаги форумида ЕИК, ШҲТ ва БРИКС вакиллари иштироки кутилмоқда

Форум доирасида МДҲ мамлакатлари иқтисодиётининг муҳим тармоқларида илмий-техникавий тараққиёт муаммоларига бағишланган саккизта давра суҳбати ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Москвада 28 март куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
“Ҳар йили етакчи мунозара майдончаси сифатидаги мақомини тасдиқлайдиган тадбир жаҳон ва минтақавий иқтисодиётнинг замонавий чақириқлари контекстида бизнес ва ҳукуматнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилиш бўйича Ҳамдўстлик давлатларининг марказий тадбирига айланади”, — дейилади хабарда.
Илмий, инновацион ва инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, Евроосиё ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Асосий эътибор иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш, фан-техника соҳасида қўшма ташаббусларни ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун шарт-шароит яратишга қаратилади.
Ялпи мажлисда Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Караник, Россия бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук, Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Холиқзода Ҳоким Ҳикматулло, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев, Иттифоқ давлат котиби Дмитрий Мезенцев ва бошқалар сўзга чиқади.
Форум доирасида интеграциянинг кейинги истиқболлари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари иқтисодиётининг муҳим тармоқларида илмий-техникавий тараққиёт муаммоларига бағишланган саккизта давра суҳбати ўтказилади.
МДҲ тармоқ кенгашлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, ЕИК, ШҲТ Котибияти ва БРИКС органлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
МДҲ Ўзбекистон таклиф этган “Ҳамдўстлик маданияти кунлари” концепциясини кўриб чиқди