Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украина нишонларига учаётган ўзининг еттита дронини уриб туширди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Путиннинг буйруғига биноан Украина объектларига учаётган 7 та дроннини уриб туширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Украина энергетика объектларига зарба беришни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги буйруғига биноан Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Николаев вилоятидаги объектларга қаратилган еттита дронни зарарсизлантирди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп бир кун аввал телефон орқали суҳбатлашди.
Россия раҳбари можаро иштирокчиларининг 30 кун давомида энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилишдан ўзаро тийилиш ғоясига ижобий жавоб берди ва ҳарбийларга тегишли буйруқ берди.

“Алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони томонидан Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ олинган вақтда ҳавода Россиянинг еттита ҳужумчи учувчисиз самолётлари бўлиб, улар Украина энергетика инфратузилмаси объектларини нишонга олган эди. Россия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига учувчисиз учиш аппаратларини зарарсизлантириш буйруғи берилди, улардан олтитаси “Панцирь” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета ва ўқотар тизими томонидан, яна бири эса навбатчи бўлган Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчиси томонидан уриб туширилди”, — дейилади хабарда.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Курск вилоятида душманни тўлиқ мағлуб этишни якунламоқда — Путин