“Россия Федерацияси ва АҚШ президентларининг Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича музокаралари атрофида салбий фон яратиш ва АҚШ президенти Д.Трампнинг 2025 йил 18 март оқшомига режалаштирилган тинчлик ташаббусларини обрўсизлантириш мақсадида эрталаб (соат 5.50 да) Киев режими Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини Белгород вилоятининг ғарбий қисмида Демидовка ва Прилесье аҳоли пунктлари йўналиши бўйича Россия ҳудудига киришга уринди”, — дейилади хабарда.
“Россия Федерациясининг давлат чегарасини кесиб ўтишга йўл қўйилмайди. Украина Қуролли кучларининг умумий йўқотишлари 60 кишини, битта танкни, еттита жанговар зирҳли техникани, учта муҳандислик тўсиқларини ўчириш машинасини ва бир автомобилни ташкил этди. Қолган жангарилар тарқатиб юборилди ва душман кейинги ҳужумларни бошлашдан бош тортди”, — дейилади хабарда.