МДҲ Ўзбекистон таклиф этган “Ҳамдўстлик маданияти кунлари” концепциясини кўриб чиқди

МДҲ штаб-квартирасида “Ҳамдўстлик маданияти кунлари” концепцияси лойиҳаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитасида “Ҳамдўстлик маданияти кунлари” концепцияси лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ташаббусини кўриб чиқиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этди.
Давлатлар вакиллари Ҳамдўстлик маданияти кунларини ўтказиш ташаббуси юзасидан фикр алмашишди, лойиҳани “Ҳамдўстлик маданияти пойтахтлари” Давлатлараро дастури доирасида амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.
"Концепциянинг қайта кўриб чиқилган лойиҳасини МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва МДҲга аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик бўйича кенгашининг навбатдаги мажлисларида кўриб чиқиш учун киритиш тавсия этилди", —дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳар йили Ҳамдўстлик шаҳарларидан бири МДҲнинг маданий пойтахти фахрий мақомини олади. Лойиҳа 2010 йилда бошланган. 2024 йилда Самарқанд, 2025 йилда эса Озарбайжоннинг Лочин шаҳри МДҲнинг маданий пойтахтига айланди.
"МДҲ рассомларининг графикаси" кўргазмасидан фоторепортаж