Тошкентда ўсимликлар ярмаркаси ташкил этилди — энг ёрқин фотосуратлар

"Анҳор Локомотив" боғида 15 март куни “Кўчатлар ярмарка”си бўлиб ўтди. Тадбир илиқ ва дўстона муҳитда ҳамфикрларнинг мароқли учрашувига айланиб кетди.
Sputnik
Ярмаркада уруғлар ва кўчатлар, ўсимликлар учун тупроқ, декоратив ва ёпиқ ўсимликлар, тирик ўсимликлардан композициялар ва уй декорацияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлар намойиш этилди.
Ярмарка доирасида “Ҳунармандлар дўкони” ярмаркаси ҳам ўтказилди. Унда ташриф буюрувчилар қўлда ишланган заргарлик ва аксессуарлар, хушбўй маҳсулотлар ва совунлар, трикотаж буюмлар ва ўйинчоқлар, ёғоч ва чарм маҳсулотларини харид қилишлари мумкин бўлди.
Ярмаркада иштирок этганлар ўзларининг ўсимликлар коллекцияларини тўлдириш ва янги дўстлар ортириш имкониятига эга бўлишди.
1 / 17
2 / 17
3 / 17
4 / 17
5 / 17
6 / 17
7 / 17
8 / 17
9 / 17
10 / 17
11 / 17
12 / 17
13 / 17
14 / 17
15 / 17
16 / 17
17 / 17