Кўргазмада кулол Абдулло Нарзуллаев, каштадўз Гулнора Одилова, заргар Фасхиддин Дадамуҳаммедов, хаттот Салимжон Бадалбоев, қўлда гилам тўқувчи Розия Жуманазарова, миллий қўғирчоқ устаси Мансур Курязов каби 24 нафар фахрий ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
"Ушбу тадбир халқимизнинг қадимий мероси миллий ҳунармандчилигини кенг намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишда ўз мактабини яратган фахрий ҳунармандлар тажрибасини оммалаштириш авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида ташкил этилди, — дейди Ғиждувон кулолчилик мактабининг вакили Абдулло Назруллаев.
Ҳозирда Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги рўйхатига 261 нафар ҳунарманд киритилган, улардан 81 нафари фахрий ҳунармандлардир.