ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди. Суҳбат аввалида Мирзиёев пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.
В рамках государственного визита во Францию состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с мэром города Парижа Анн Идальго.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўз навбатида, Анн Идальго Ўзбекистон раҳбарига олимпиада тадбирлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдам учун ташаккур билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон президентининг ушбу ташрифи тарихий натижалар билан якунлангани – икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
В рамках государственного визита во Францию состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с мэром города Парижа Анн Идальго.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шаҳарсозликни режалаштириш, "яшил" ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.
Бундан ташқари, ўзаро кўргазмалар, маданият ва санъат кунлари, сайёҳлик ва гастрономик фестиваллар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.
В рамках государственного визита во Францию состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с мэром города Парижа Анн Идальго.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мирзиёв ва Париж мэри Ўзбекистон президенти фахрий меҳмон сифатида Париж шаҳрида бўлгани тўғрисида қўшма ҳужжатни имзоладилар. Ушбу эсдалик ёрлиғи мэрия музейида намойиш этилади.
В рамках государственного визита во Францию состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с мэром города Парижа Анн Идальго.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунинг билан Мирзиёевнинг Францияга тарихий давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. "Орли" халқаро аэропортида Мирзиёевни Франция спорт ва ёшлар вазири Мари Барсак ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Насыщенная программа государственного визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева во Французскую Республику завершилась.