Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга келди

Ташриф давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия Давлат думаси раиси бошчилигидаги делегация Тошкентга келди, дея хабар берди Ўзбекистон қуйи палатаси матбуот хизмати.
Вячеслав Володинни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов кутиб олди.
Визит председателя Госдумы РФ В. Володина в Узбекистан
"Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В.Володин бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан мамлакатимизга келди", — дейилади хабарда.
Председатель Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации возложил цветы к монументу "Ода cтойкости"
Ташриф давомида Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Мажмуага ташриф чоғида юқори мартабали меҳмон ҳалок бўлган зобитлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гул қўйди.
Члены делегации во главе с Председателем Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации В. Володиным посетили Технологический парк программных продуктов и информационных технологий (IT Park)
Шунингдек, делегация аъзолари истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва бозорга олиб чиқишга ихтисослашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park)да ҳам бўлишди. Уларга стартапларни ривожлантириш учун яратилган шароитлар ва IT компаниялар учун солиқ имтиёзлари ҳақида сўзлаб берилди.
"Мазкур ташриф доирасида делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режалар, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, ташриф давомида делегация аъзолари Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида Москвада Давлат думаси ва Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.