TOШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди, дея хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
“Вазирликнинг тегишли буйруғи билан 2025/2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилди”, — дейилади хабарда.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
Математика х 10 та;
Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.
Қабулда абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.